Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дубай Ислом иқтисодини ривожлантириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйича 3,6 миллион масжид мавжуд. Бу ҳар 500 мусулмонга битта масжид тўғри келади, деганидир. Марказ тадқиқотларига кўра, 2019 йилга бориб, жаҳондаги масжидлар сони 3,85 миллионга етади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Дунёдаги энг кўп мусулмонлар (221 миллион) яшайдиган Индонезияда 800 000 масжид фаолият юритмоқда (AFP маълумоти).

Бангладеш Исломий жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда жами 250 399 та, пойтахт Даккада 6000 масжид мавжуд.

Wikipedia энциклопедиясига кўра, Ҳиндистонда 300 000 дан ортиқ, Покистонда 120 000 дан зиёд масжид рўйхатга олинган.

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси маълумотларига кўра, 2014 йил сўнгида мамлакатдаги масжидлар сони 86 101 тани ташкил этган.

Хитойнинг CPPCC News нашри маълумотларига кўра, ХХРда жами 39 000 масжид (ундан 25 000 таси Шинжон мухтор ўлкасида жойлашган) мусулмонлар хизматида.

Россия Федерацияси муфтийлар кенгашининг раиси, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Равил Ғайнутдинга кўра, Россияда 7000 дан ортиқ масжид мавжуд (2014).

Америка-Ислом алоқалари Кенгашининг ҳисоб-китобларига қараганда, АҚШда 2000 йилда масжидлар сони 1209 та, 2010 йилда 1897 та бўлган бўлса, 2011 йили уларнинг сони 2106 тага етган.

Франция мусулмонлари жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда 2015 йил бошида 2200 масжид фаолият юритган. Буюк Британияда 1500 масжид рўйхатга олинган (2011).

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, ҳозирда республикада 2039 та масжид фаолият олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар