Япониянинг Toshiba компанияси ички текширув чоғида ҳисоботлардаги хатоликлар билан боғлиқ можарога яна 30 нафар топ-менежер алоқадорлиги аниқланганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Toshiba президенти Масаси Муромати улар жазоланишини, бироқ компания штатида қолишини айтди.
Шу йил февралида Япониянинг молиявий мутасаддилари бош вазир Синдзо Абэ томонидан бошланган корпоратив бошқарувни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида Toshiba’дан ўтган йилларнинг бухгалтерлик маълумотларини сўраган. Уларни ўрганиш чоғида компания бир неча йил давомида даромади тўғрисида ошириб кўрсатилган рақамларни келтиргани маълум бўлди.
Кейинроқ Япониянинг Toshiba Cоrp. корпорацияси 2009–2013 йиллар учун 152 миллиард иена (1,2 миллиард доллар) операцион фойдасини ҳужжатлардаги хатоликлар туфайли ҳисобдан чиқариши хабар берилди.
Июлда эса Toshiba компаниясининг президенти Хисао Танаки ҳисоботни сохталаштириш билан боғлиқ можародан сўнг, истеъфога чиқишини эълон қилди.
Изоҳ (0)