Саудиялик шаҳзодалар қиролликдаги ҳокимиятни алмаштиришга чақирмоқда. «РБК»нинг ёзишича, улар қирол Салмондан тахтдан воз кечишни, унинг икки меросхўридан эса тахтга даъво қилмасликни талаб этмоқда.
The Times’нинг шаҳзодалар томонидан ёзилган учта очиқ хатга асосланиб қайд этишича, икки меросхўр Салмоннинг ақли тобора ўтмаслашиб бораётганидан фойдаланиб, 79 ёшли қиролни манипуляция қилмоқда.
Ҳозирги вақтда Салмоннинг жияни — 56 ёшли Муҳаммад ибн Найиф валиаҳд-шаҳзода ҳисобланади. Тахтга даъвогарлик навбатида иккинчи бўлиб Салмоннинг кичик ўғилларидан бири — Муҳаммад бин Салмон тайинланган.
Изоҳ (0)