Футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони, бразилиялик Роналдо Хитойда 30 та футбол мактаби очади. Уларнинг аксарияти Пекин, Шанхай ва Шэньчжэнда жойлаштирилади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Хитойда мактаблар очишнинг асосий сабаби бизнес омилидан ташқари мамлакатда футболнинг жуда кўп мухлислари борлиги ва ҳукумат спортнинг мазкур тури ривожига эътибор қаратаётганидир, — дея таъкидлаган Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси. — Менинг услубларим Хитой футболи тараққиёти учун хизмат қилади, деган умиддаман».
Илк мактаб ноябрь ойида Пекинда очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)