Осиё Чемпионлар Лигаси—2015 ярим финал босқичи, дастлабки ўйинлари доирасида Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал Аҳли» жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
29 сентябрда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув бош ҳаками — ФИФА рефериси Валентин Коваленко. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмоновлар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.
Учрашув комиссари — Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари). Назоратчи — Тамикава Тору (Япония).
Изоҳ (0)