28 сентябрь, душанба куни соат 07:30 атрофида номаълум кимса АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига иккита қўлбола ёнувчи қурилмани ташлади, деб хабар беради «Газета.uz».
Американинг Қўшма Штатлари элчихонаси сайтида ёзилишича, қурилмалардан бири портлаган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Элчихона вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди, аммо бироздан кейин ишни қайта тиклади. Хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Хабарда айтилишича, элчихона маҳаллий органлар билан ҳамкорликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)