Жорий йилнинг 3 октябрь куни Германия бирлашганлигининг 25 йиллиги кенг нишонланади, деб хабар беради Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва матбуот бўлими.
Шу муносабат билан 2015 йил 1 октябрь куни соат 14:00 дан 14:45 гача элчихонанинг Facebook тармоғидаги саҳифасида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг билан жонли мулоқот ташкиллаштирилади.
45 дақиқа давом этадиган жонли мулоқот мобайнида жаноб Ҳёфер-Виссинг «Германия бирлашганлигининг 25 йиллиги» мавзусидаги саволларга жавоб беради. Саволларни немис, рус ёки ўзбек тилида бериш мумкин.
Изоҳ (0)