Тайвань ҳарбийлари 26 сентябрь, шанба куни мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг АТ-3 ўқув самолёти қолдиқларини топди. Мазкур самолёт 22 сентябрь, сешанба куни синов парвозини амалга ошираётганда радарлардан ғойиб бўлганди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ Гаосюн шаҳридаги авиабазадан кўкка кўтарилганидан ярим соат ўтиб ҳаво кемаси билан алоқа узилгани тўғрисида хабар берилган эди. Бу пайтда самолёт асосан тоғли ҳудудлардан иборат бўлган Наньтоу уезди устидан учиб ўтаётган бўлган.
Қутқарув амалиётини бажариш учун мазкур ҳудудга ҳарбий вертолёт жўнатилган. Самолётни бошқарган икки учувчи ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)