Таиланд полицияси мамлакат пойтахти Бангкокда портлаш уюштирган террорчи қўлга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, бу Адам Қоратоғ исмли кимса экан. Ўтган ойда ҳибсга олинган террорчининг жиноятга алоқадорлиги кўплаб далиллар билан исботланган.
Эслатиб ўтамиз, августда Бангкокнинг сайёҳлик марказида портлаш рўй берган ва бунинг оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 200 киши жароҳатланганди.
Изоҳ (0)