2015 йилнинг 25 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, Бош Ассамблея 70-сессиясининг кун тартибидаги масалалар ва 2016—2030 йилларда Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳақида тақдим этилган умумлаштирилган ҳисобот лойиҳасига Ўзбекистон томонидан бериладиган таклифлар муҳокама қилинди.
Пан Ги Мун Ўзбекистоннинг Орол экологик фожиаси оқибатларини енгиллаштириш юзасидан ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Изоҳ (0)