Вологдада селфига тушишга уринган 17 ёшли ўсмир тўққиз қаватли уйнинг томидан қулаб кетди, деб хабар беради РФ Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси сайти.
Ҳодиса 24 сентябрь куни 19:00 атрофида юз берди. «Дастлабки маълумотларга қараганда, ўсмир дўсти билан томдан қулаётган экстремал вазиятда селфи олишга уринган. Бунинг учун улар керакли воситалардан фойдаланган, бироқ арқондан ушлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмай қолган ўсмир томдан қулаб тушган», — дейилади қўмита хабарида.
Жабрланган ўсмир шифохонага етказилди, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Дастлабки текширувларнинг натижасига кўра, ўсмир охирги вақтларда шу каби фотосуратларни тайёрлаш билан машғул бўлган.
Изоҳ (0)