Москвалик биринчи синф ўқувчисининг онаси ўқитувчи қизини инсулин уколини қилиши учун ҳожатхонага юборганлиги сабабли прокуратурага мурожаат тайёрламоқда. Бу ҳақда «Вести.Ru» хабар бермоқда.
Қизча қандли диабет хасталиги билан касалланганлиги туфайли унинг мактабда укол олишига тўғри келган. Мактабдагилар ўқув муассасасида атиги икки нафар тиббиёт ходими борлигини ва улар қизга инъекция қилишда ёрдам беришга мажбур эмаслигини маълум қилган.
Аниқланишича, қизнинг ўқитувчилари ундан уколни мактаб ходимлари ва бошқа ўқувчиларнинг олдида қилмасликни сўраган. Қизча уколни чиқарганини кўрган синфдошлари уни суратга олган. Кейинроқ Ася қўрқиб кетиб, онасига қўнғироқ қилган. Бироқ унинг онасини ўқув муассасасига киритишмаган ва қизини мустақил укол қилишга ўргатишни маслаҳат беришган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, болани укол қилиш учун ҳожатхонага юбориш гигиена талабларига жавоб бермайди ва шифокор вазифаларининг бузилиши ҳисобланади. Энди қизнинг онаси прокуратурага ариза тайёрламоқда.
Изоҳ (0)