Украинадаги Яворов полигонида 21 сентябрь куни шахсан НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Украина президенти Пётр Порошенко томонидан очиб берилган «Украина-2015» халқаро ўқув машғулотлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Антропоген фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ўқув машғулотларида мингдан ортиқ қутқарувчи инқирозли вазиятларда ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш кўникмалари устида устида ишламоқда.
Машғулотлар сценарийсида беш хил фавқулодда вазият — кўмир шахтасидаги портлаш, кимё заводидаги ҳодиса, темирйўлдаги теракт ёки ҳодиса, ўрмон ёнғини ҳамда қутқарув операциялари вақтида телемедицинани қўллаш кабилар кўзда тутилган.
Машғулотлар Евроатлантика фалокатларга муносабат билдиришни мувофиқлаштириш маркази (EADRCC) ва Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати томонидан ташкил этилган.
Изоҳ (0)