Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган, парваришга муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронларга хонадонларида ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун электрон ариза юбориш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази хабар бермоқда.
Ушбу ижтимоий хизмат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) Марказлари томонидан кўрсатилади.
Хизмат бепул бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади.
Изоҳ (0)