Германияда АҚШнинг ядровий бомбалари ўрнатилганига жавобан Россия Калининград вилоятида тезкор-тактик «Искандер-М» ракета мажмуаларини жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳақиқатан ҳам ушбу масала кўриб чиқилмоқда, бироқ бу борадаги якуний қарор «Бюхел» Бундесвер авиабазасидаги Германиянинг «Торнадо» қирувчи-бомбардимончи самолётларини янги B61-12 атом бомбалари билан таъминлаш режаси билан боғлиқ эҳтимолий таҳдид изчил таҳлил қилиб чиқилганидан сўнг қабул қилинади», — дейди «Интерфакс»нинг ҳарбий-дипломатик доиралардаги манбаси.
Аввалроқ Германиянинг ZDF телеканали АҚШ B61-12 турига мансуб янги ядровий бомбаларни Германияга жойлаштиришни режалаштираётганини аниқлаган эди. Кремлдагиларнинг қайд этишича, зарурат туғилса, Россиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, аксилчоралар кўрилади.
Изоҳ (0)