АҚШ президенти Барак Обама, унинг оиласи ва раҳбариятнинг юқори мансабдорлари Рим папаси Францискни кутиб олди. Унинг самолёти Вашингтондаги Эндрюс авиабазасига қўнди, деб хабар беради Reuters.
23 сентябрь, чоршанба куни Обама понтификни Оқ уйда қабул қилиши кутилмоқда.
Папа Франциск АҚШга Кубадан етиб келди. Самолёт бортида у журналистларга Америка ҳукуматининг Кубага нисбатан қўллаган савдо эмбаргосининг бекор қилинишига умид қилаётганлигини маълум қилди. Рим папаси 22—27 сентябрь кунлари Вашингтон, Нью-Йорк ва Филадельфияга ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск 20 сентябрь куни Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро билан унинг Гаванадаги уйида учрашган эди.
Изоҳ (0)