Россиялик таниқли телебошловчи ва шоумен Иван Ургант иккинчи марта ота бўлди. «Сегодня.ua»нинг хабар беришича, унинг турмуш ўртоғи — Наталья Кикнадзе 21 сентябрь, душанба куни қиз фарзанд туққан, Москва клиникаларидан бирида туғилган чақалоққа Валерия деб исм қўйилган.
Super нашрининг қайд этишича, оила иккинчи фарзандни кутаётганини, ҳатто Наталья Кикнадзенинг ҳомиладор эканлигини имкони борича яширишга, сир тутишга ҳаракат қилди. Иван Ургант ва Наталья Кикнадзенинг катта қизи — Нина Ургант ҳозир етти ёшда ва у мактабга қатнаяпти.
Яқинда Иван Ургант ва унинг синфдоши ҳисобланган Наталья Кикнадзе биргаликдаги саккиз йиллик ҳаётдан сўнг никоҳлангани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)