Apple корпорацияси ўзининг App Store дастурлар дўконига йирик киберҳужум уюштирилганини маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Натижада сервис XcodeGhost деб номланувчи зараркунанда дастур билан зарарланди, у ишлаб чиқарувчининг расмий дастурларига киритилган бўлган. У Хитой серверларидан юклаб олингани маълум.
Ҳужум 16 сентябрь куни содир этилди. Айни пайтда компания ўз дўконини зарарли дастурлардан тозаламоқда. Компания ўз ишлаб чиқувчилари Xcode’нинг мувофиқ версиясидан фойдаланиб, XcodeGhost’дан узоқ туриши устидан назорат ўрнатган.
Изоҳ (0)