Теннис бўйича Дэвис кубоги доирасида Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган беллашувларнинг учинчи кунида ўзбекистонлик Денис Истомин Жек Сокка қарши кортга чиқди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
2, 5 соат давом этган ўйинда Истомин 2:6, 6:2, 4:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоалар ўртасидаги ҳисоб эса АҚШ фойдасига 1:3 кўринишини олди.
Бугун Фаррух Дўстов ҳамда Стив Жонсон ҳам ўзаро баҳс олиб боради. Аммо учрашув қандай якунланишидан қатъи назар, АҚШ терма жамоаси кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳ (0)