Украина чемпионатининг 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов тўп сурадиган «Ворскла» клуби ўз майдонида «Олимпик»ни қабул қилди. Бу ҳақда «Arena.uz» хабар берди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошланишида жамоалар биттадан гол урган бўлса, учрашувнинг 59-дақиқасида Санжар Турсунов пенальтидан тўп киритиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим қилди. «Ворскла» эса қаторасига учинчи ғалабага эришди.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)