Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов 16 сентябрь куни Жаҳон банки миссияси билан учрашди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Жаҳон банки миссияси раҳбари — Жаҳон банки катта директори ва Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат бўйича глобал амалиёт департаменти раҳбари Аруп Банержи Ўзбекистон ҳукумати билан ижтимоий ва меҳнат соҳасини ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
У, шунингдек, вазирликнинг аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимояси муаммоларини ечишга қаратилган ҳар қандай таклифини кўриб чиқишга шай эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)