Ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи ва мижозлар Украинанинг ноёб «Малиш» янги авлод автоматини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақидаги битимни имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ушбу автомат АКМ ва АК-74 автоматларининг замонавийлаштирилган версияси сифатида ўйлаб чиқилган. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, бир қатор конструктив ўзгартиришлар ва ўтказилган синовлардан сўнг, янги қурол аниқлик кўрсаткичи, ишончлилиги ва қулайлиги бўйича ўзининг прототипларидан ўзиб кетди. Унинг Калашников автоматидан устун жиҳатларидан бири бир қўл билан бошқариш имкониятининг мавжудлигидир.
Ноёб қуролга Украина Мудофаа вазирлиги ва Миллий Гвардия қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)