Сурхондарё вилоятининг Денов туманида «Газель» маркасидаги йўналишли таксида ёнғин чиққан. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар бермоқда.
Мобил мухбиримиз берган хабарда айтилишича, ҳодиса 15 сентябрь куни соат 16:00 атрофида содир бўлган. Ёнғин юзага келган вақтда «Газель» ичида ўнга яқин йўловчи бўлган.
Ушбу ҳодиса натижасида жароҳатланган барча йўловчилар дарҳол шифохонага олиб кетилганлиги хабар қилинди.
Изоҳ (0)