Тошкентдаги Тараққиёт кўчаси Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (ТАҲЙ)га қадар узайтирилади ва унда трамвайлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Afisha.uz» хабар бермоқда.
Айни вақтда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи («Тошқишлоқмаш») яқинида янги йўл қопламаси — Тараққиёт кўчасининг давомини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда Тараққиёт кўчаси Амир Темур хиёбони айланаси ва Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси кесишмасини Паҳлавон Маҳмуд 2-тор кўчаси билан боғлайди.
Тошкент шаҳар Бош режасига мувофиқ, Тараққиёт кўчаси Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (Катта ҳалқа йўл)га қадар узайтирилади.
Шимолий вокзалдан бошланиб, «Тошқишлоқмаш»да тугайдиган трамвай йўллари янги йўл бўйлаб ТАҲЙга қадар узайтирилади. Трамвай йўллари Роҳатда тугайди.
Батафсил маълумот ва қурилиш жойидаги суратлар билан «Afisha.uz» сайтидаги ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)