Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилиш 16 сентябрь куни Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтади.
Унда иштирокчилар ШҲТ доирасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг аҳволи ва ривожланиш истиқболларини, шунингдек, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) Кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)