Украина президенти Пётр Порошенко 29 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 70-сессиясида сўзга чиқади ва ташрифи доирасида бир қатор учрашувларни амалга оширади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Юқори даражадаги музокараларда Украина президенти Пётр Порошенко бошчилигидаги делегация давлатимиз номидан иштирок этади. Президент Бош Ассамблея залида 29 сентябрь куни сўзга чиқади ва Нью-Йоркда бўлиш давомида бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама учрашувларда қатнашади», — дейилади Украинанинг БМТдаги доимий ваколатхонаси хабарида.
Хабарда таъкидланишича, БМТдаги Украина делегацияси фаолиятининг асосий элементи Украинанинг 2016—2017 йиллардаги Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари таркибига сайланиши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 28 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида санкциялар, Сурия ва Украина ҳақида гапиради.
Изоҳ (0)