Жорий йилнинг охирига қадар бир вақтнинг ўзида бир неча ишлаб чиқарувчи 10 та ҳисоблаш ядросига эга илк мобил процессор — MediaTek Helio X20 билан таъминланган смартфон ва фаблетларни бозорга чиқаради. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, Хитойнинг Xiaomi ва Meizu, шунингдек, Тайваннинг HTC компаниялари Heliо X20 базасидаги смартфонларни чиқаради. Тахминларга кўра, улар 10 ядроли чипга эга смартфонларни тез орада — октябрда омма эътиборига ҳавола қилади.
2016 йил бошида эса смартфонлар бозорида 10 ядроли янада кучлироқ процессор — Heliо X30 асосида ишлайдиган қурилмалар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)