iPhone 6s ва 6s Plus’га олдиндан буюртма бериш мумкин бўлганидан уч кун ўтиб, Apple компанияси илк натижаларни эълон қилди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Apple’нинг янги смартфонларига буюртма берган фойдаланувчилар сони 10 миллионга яқинлашмоқда.
Нашр таъкидлашича, Plus-версия етарлича миқдорда бўлганида (кўплаб мамлакатларда 5,5 дюймли смартфонлар тақчиллиги кузатилди) ва олдиндан буюртма қилиш барча мамлакатларда бир вақтда бошланганида, кўрсаткичлар янада юқори бўлиши мумкин эди.
Изоҳ (0)