Лос-Анжелес халқаро аэропортида ҳаракатланаётган икки самолёт бир-бирининг қанотига тегиб кетди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Ҳодиса 163 нафар йўловчиси бўлган «Боинг-757» самолёти Ньюаркдан қайтган пайтда содир бўлди. У 182 нафар йўловчиси бўлган, Портлендга учишга ҳозирлик кўраётган «Боинг-737» самолётининг қанотига тегиб кетди.
Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади. Самолётлар United Airlines ва Alaska Airlines компанияларига тегишли бўлган.
Аэропорт ҳодиса юзасидан текширувни бошлади.
Изоҳ (0)