Британиялик дизайнер Вивен Вествуд бош вазир Дэвид Кэмероннинг шаҳар ташқарисидаги уйи олдида сланецли газ қазиб олинишига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда The Independent хабар беради.
У ерга 74 ёшли дизайнер оқ рангга бўялган армия танкида борди. «Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги ҳайратда қолди. Уларнинг йўлини бир неча марта тўсиб қўйганлигимизга қарамасдан, улар бизни кулиб қарши олди», — дейди дизайнернинг матбуот котиби.
Кэмероннинг уйи Оксфордшир графлигининг Уитни шаҳарчасида жойлашган. Нашрнинг таъкидлашича, намойиш ўтказилган пайтда бош вазир уйда бўлмаган.
Изоҳ (0)