Подшоҳ Николай II нинг фарзандлари қолдиқлари — сесаревич Алексей ва буюк княжна Мария 2015 йилнинг 18 октябрь куни Санкт-Петербургдаги Петропавловский қалъасига қайта дафн этилади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Сесаревич Алексей ва буюк княжна Марияни тадқиқ этиш ва қайта дафн этиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳ жасадларни Петропавловский соборидаги Екатерина меҳробига кўчиришни таклиф қилди.
Романовлар оиласи аъзолари бирлашмаси вакиллари Санкт-Петербургда бўладиган дафн маросимига боришга тайёр эканликларини билдирди.
Россиянинг сўнгги императори Николай II, унинг турмуш ўртоғи Александра Фёдоровна ва қизлари Ольга, Татьяна ва Анастасиянинг жасадлари 1979 йили Екатеринбург ташқарисидаги Ганина Яма туманидан топилган. Ҳар томонлама тадқиқотлардан сўнг улар 1998 йили Петропавловский қалъасига дафн этилган.
Сесаревич Алексей ва буюк княжна Мариянинг қолдиқлари 2007 йили, подшоҳ оиласи аъзолари кўмилган асосий жойдан 70 километр узоқликдан топилган. Экспертиза натижалари жасад айнан сесаревич ва буюк княжнага тегишли эканлигини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)