Франция, Германия, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 12 сентябрь куни Берлин чеккасидаги Тегель кўли яқинидаги Борзиг вилласида бўлиб ўтади. «Европейская правда» хабарига кўра, учрашувда Украина шарқидаги инқироз муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, вазирларнинг «нормандча формат»даги учрашуви санаси Германия канцлери Ангела Меркелнинг 9 сентябрь куни Франция президенти Франсуа Олланд, Украина раҳбари Пётр Порошенко ва Россия етакчиси Владимир Путин билан олиб борган телефон суҳбатлари вақтида келишилган эди.
Тўрт давлат раҳбарларининг худди шундай форматдаги учрашуви эса 2 октябрь куни Парижда бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)