АҚШ ҳукуматининг ўн минг суриялик қочоқни қабул қилишга қарор қилганлиги муносабати билан мамлакатнинг қўшимча молиявий мажбуриятлар олиш ва хавфсизлик чораларини кўришига тўғри келади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг сўзларига қараганда, АҚШ президенти Барак Обама федерал агентликлардан қочоқларнинг етиб келишига тайёргарлик кўришни сўраган.
Аввалроқ Оқ уй қочоқлар муаммосини ҳал этишда Европага ёрдам кўрсатиш йўлларини кўриб чиқишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)