Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК) 10 сентябрь, пайшанба куни тўрт кишини мамлакат президентлиги учун номзод сифатида рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бўлажак президент сайловида давлат раҳбари ўрни учун амалдаги президент Александр Лукашенко, Либерал-демократик партия етакчиси Сергей Гайдукевич, Беларусь ватанпарварлар партияси етакчиси Николай Улахович ва «Ҳақиқатни сўзла» ҳаракати фаоли Татьяна Короткевич кураш олиб боради.
2010 йили бўлиб ўтган ва Лукашенконинг яққол ғалабаси билан якунига етган аввалги президент сайловида мамлакатдаги энг олий лавозим учун 10 номзод кураш олиб борган эди.
Беларусь президенти сайлови 2015 йил 11 октябрь кунига белгиланган. Рўйхатга олинган номзодлар бир ой давомида сайловолди ташвиқоти билан шуғулланиши мумкин.
Изоҳ (0)