Россия, Франция ва Украина президентлари Владимир Путин, Франсуа Олланд, Пётр Порошенко ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель 9 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида "Норманд шакли" доирасидаги фаолиятни жадал давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.
Мулоқотда 12 сентябрь куни Берлинда тўртта давлат ташқи ишлар вазирларининг музокаралари ўтказилиши, 2 октябрь куни эса Парижда Россия, Германия, Франция ва Украина етакчиларининг шахсий учрашувини ўтказиш масаласида бир тўхтамга келинди.
Шунингдек, кейинги пайтда Украина жануби-шарқида ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этилаётгани маъқулланди.
Изоҳ (0)