Россия Бош прокуратураси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг «Худога ибодат қилиш: унинг Исломдаги аҳамияти» китобини «экстремистик нашр» деб топган суд қарорини танқид остига олганига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Судья ва прокурорларни уларнинг бевосита касблари билан боғлиқ соҳада ҳақорат қилишга йўл қўймаслик лозим, деб ҳисоблаймиз. Ҳуқуқий масалалар ҳуқуқий асосдагина ҳал этилиши керак», — дея таъкидлаган Бош прокуратуранинг расмий вакили Мария Гриднева.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров бу қарорни чиқарган судья ва прокурорни «миллат хоинлари ва шайтонлар» деб атаган.
Изоҳ (0)