Сўнгги беш йил ичида КХДР Жанубий Кореяга нисбатан 60 дан ортиқ «ҳарбий провокация» уюштирган. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги 10 сентябрь куни маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«2010 йилдан 2015 йилга қадар Шимол 64 та провокация уюштирди, шулардан саккизта ҳолатда ҳарбий демаркация чизиғи босиб ўтилган, бештасида артиллериядан ўт очилган ва 13 тасида денгизда ҳодисалар содир бўлган», — дейилади баёнотда.
Унда таъкидланишича, ушбу воқеаларнинг кўпчилиги сўнгги икки йил ичида — кореялараро алоқалардаги кескинлик бирдан ошиб кетган вақтда рўй берган.
Изоҳ (0)