Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун, 8 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда Филиппин сардори Фил Янгхазбендни хавфсизлантиришга ҳаракат қилинишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Филиппин нашрларига таяниб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Филиппин — яхши терма жамоа. Мен бу жамоанинг сардорини таъкидлаб ўтган бўлардим. Агар уни хавфсизлантира олсак, биз ўз ўйинимизни қила оламиз», — деди Самвел Бабаян.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин — Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Учрашув «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Изоҳ (0)