Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев 17 октябрь куни Германиянинг Кил шаҳридаги «Шпаркассен-Арена»да Пуэрто-риколик Фрес Окендога қарши реванш жангида рингга чиқади. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Промоутер Тимур Дугазаевнинг маълум қилишича, Чагаев айни вақтда АҚШнинг Майами шаҳрида мураббий Педро Диас қўл остида шуғулланмоқда, тахминан 5 октябрь куни у Германияга етиб келади.
Чагаев — Окендо жанги ғолиби австралиялик Лукас Браунга қарши рингга чиқади. Лукас Браун шу вақтгача профессионал рингда 22 та жанг ўтказган бўлиб, бирор марта мағлуб бўлмаган, 19 жангда нокаут билан ғалаба қозонган.
Қайд этиш жоиз, Чагаев ва Окендо ўртасида 2014 йил июлида Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки жангда ўзбекистонлик боксчи очколар бўйича 115:113, 115:113, 114:114 ҳисобида ғолиб чиққанди.
Изоҳ (0)