Бугун, 8 сентябрь куни 2018 йилги жаҳон чемпионатининг иккинчи саралаш босқичи 4-тури доирасида Ўзбекистон Филиппин меҳмони бўлади.
Учрашув Бокаю Сити шаҳридаги «Philippine Sports Stadium» аренасида бўлиб ўтади.
Олдинроқ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ушбу ўйинни намойиш этиш имконини излаётгани ҳақида хабар бергандик. «Дарё»нинг телевидениедаги манбасининг маълум қилишича, учрашув жонли эфирда намойиш қилинади.
Айни вақтида «Спорт» телеканали орқали учрашув анонси бериб борилмоқда. Лекин Ўзбекистон МТРКнинг расмий сайтидаги дастурлар рўйхатида учрашув бўлиб ўтадиган вақтда бошқа кўрсатувлар қўйилиши кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин — Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Изоҳ (0)