Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхеньянда Куба Республикаси Давлат Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Мигель Диас-Канель Бермудес бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
КХДР ва Куба ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик келгусида янада мустаҳкамланишига умид билдирган Ким Чен Ин «корейс халқининг яқин дўстлари» бўлган Фидель ва Рауль Кастрога ўзининг самимий тилакларини етказишни сўраган.
Куба делегацияси икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 55 йил тўлиши муносабати билан Шимолий Кореяда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)