Россия президенти маслаҳатчиси Сергей Глазьев Ғарб санкциялари таъсирини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида маъруза тайёрлади, дея хабар бермоқда «РБК».
Таклиф қилинган тадбирлар орасида юридик шахслар томонидан валюта сотиб олинишини чеклаш ва қатор маҳсулотлар нархларини музлатиб қўйиш бор.
Глазьевнинг маърузаси 15 сентябрь куни Россия Хавфсизлик кенгашининг Ижтимоий ва иқтисодий хавфсизлик соҳаларидаги муассасалараро комиссияси мажлисида тақдим этилади.
Глазьевнинг таклифлари пул-кредит сиёсати, рубль курси ва нархларни барқарорлаштириш, шунингдек, Россиянинг хусусий қарзи тўловига алоқадор.
Изоҳ (0)