Президент Ислом Каримов 4 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунни имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Қонун 2015 йил 24 июлда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 6 августда Сенат томонидан тасдиқланган эди.
Қонун «Соғлом бола йили» давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида тайёрланган эди.
Қонун аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, жисмоний ва ҳар томонлама ривожланган ёшларни шакллантириш, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини яратиш учун имкон ҳозирлайди.
Изоҳ (0)