Грецияда 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган муддатдан олдинги сайловларда иштирок этиш учун Ареопагга (Греция Олий суди) 19 та партия ва бешта партиявий бирлашма ариза берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Яқин кунларда Ареопаг қайси партияларга сайловда иштирок этишга рухсат берилиши ҳақидаги қарорни чоп этади.
Январь ойида бўлиб ўтган сайловларда 18 та партия ва тўртта сайловолди бирлашмаси иштирок этган эди. Ўшанда қонунчилик талаблари бузилганлиги туфайли учта партия ва бир нафар мустақил номзодга сайловда иштирок этишга рухсат берилмаган эди.
Изоҳ (0)