Туркия жануби-шарқидаги Диёрбақир провинциясида полиция машинаси ўққа тутилиши натижасида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Полиция ҳужумни Курдистон ишчилар партияси жангарилари амалга оширганини тахмин қилмоқда.
Нашр эслатишича, Туркия ҳарбийлари ва полициячиларига қарши ҳужумлар июль ойида — мамлакат ҳукумати Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангариларига қарши курашаётган АҚШ раҳбарлигидаги коалицияни қоллаб-қувватлашини билдиргач, бошланган эди.
Изоҳ (0)