Москва темирйўл вокзаллари терминалида бомба мавжудлиги ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
«Тезкор хизмат ходимлари барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, вокзаллар биносидан кишиларни эвакуация қилди. Текширув натижаларига кўра, портлаш ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмади», — дейди транспорт департаменти матбуот хизмати ходими.
5 сентябрь, шанба куни Москва темирйўл вокзали терминалларидан бирида бомба жойланганлиги ҳақидаги аноним хабардан сўнг Беларусь, Павелецкий, Курский ва Ярославский вокзалларидан 1,5 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган эди.
Изоҳ (0)