АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон у ва унинг оиласи почта қутисига техник хизмат кўрсатилишини шахсий маблағи ҳисобидан қоплаганлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
Собиқ давлат котиби ундан шахсий ва хизмат юзасидан ёзишмаларда фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон NBC телеканалига берган интервьюсида шахсий электрон почтасидан хизмат юзасидан ёзишмаларда фойдаланганлиги катта хато бўлганлиги ва бундан афсусда эканлигини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)