Америкалик таниқли боксчи кичик Рой Жонс оиласи унинг Россия фуқаролигини олиш истагини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аввалига «Эҳтиёт бўл, бу бизга ёт мамлакат», дейишганди. Аммо турмуш ўртоғим Россияга келиб, бу ерда менга қандай муносабатда бўлишаётганини ўз кўзи билан кўргач, қароримни маъқуллади», —дейди Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Жонс 19 август куни Севастополда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, РФ фуқаролигини олиш истагини билдирган ва эртасига, 20 август куни Ялтада бу масала юзасидан ариза ёзганди.
Изоҳ (0)