Россия президенти Владимир Путиннинг жамоаси хоккей баҳсида «Сириус» таълим маркази иқтидорли болаларини 9:5 ҳисобида мағлуб этди. «РИА Новости» хабарига кўра, ўйин Сочидаги «Шайба» муз саройида бўлиб ўтган.
Анъанага кўра 11-рақам остида шайба сурган Россия президенти билан бирга жамоада Вячеслав Фетисов, Павел Буре, Валерий Каменский, Александр Овечкин, Евгений Малкин каби афсонавий хоккейчилар ўйнади.
Путин мазкур спорт турини яқинда ўрганганига қарамай, шунга ўхшаш ўртоқлик учрашувларида тез-тез қатнашиб туради. Бундан ташқари, у ўз вақтида ҳамкасб-сиёсатчиларни, хусусан, Финляндия ва Беларусь президентларини ҳам хоккей ўйнаш учун муз майдонига таклиф қилган.
Изоҳ (0)