Украинанинг Одесса вилояти милицияси матбуот котиби этиб 28 ёшли фотомодель ва телебошловчи Анна Пенчева тайинланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси мазкур тайинланиш ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Қайд этиш жоиз, Пенчева Odessa Fashion Channel’да ишлаган, шунингдек, эркаклар учун мўлжалланган Maxim журнали муқоваси учун суратга тушган.
Бундан ташқари, бу қиз 2009 йили Miss Teen Ukraine гўзаллик танловида биринчи вице-мисс унвонини қўлга киритган.
Изоҳ (0)